«Тошкент-Шарқий» аэропорти рўпарасида, «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида қурилаётган 25,5 гектар ер участкаси 522,7 млрд сўмга сотилди. Аукционда битта таклифдан сўнг Valid Trading ғолиб бўлди.
Президент фармони билан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истисноларни қонунчиликдан чиқариб ташланди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали берилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди. Унга кўра, 2024 йил 1 январга қадар ер ажратиш ҳақида қарори йўқ ер участкаларини расмийлаштириш якунланади.
Президент қарори билан Бош прокуратура таркибида Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси, ИИВ Тезкор-қидирув департаментида эса Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими ташкил этилди. Ер ажратиш тўғрисидаги барча қарорлар хатловдан ўтказилади.
Ҳукумат ер участкаларини хусусийлаштириш бўйча регламентни тасдиқлади. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларига ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари ДХМ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг